Узбек O'zbek
Пирло ва Каннаваро мураббийлик лицензиясини олди
Жума, 28 Сентябр
1667

А Сериянинг собиқ таниқли футболчилари – Андреа Пирло, Габриэль Батистута, Альберто Жилардино, Паоло Каннаваро, Паоло Монтеро, Тьяго Мотта, Хосе Чамот ва Матузалем УЕФАнинг мураббийлар учун «А» лицензиясини олишди. Бу ҳақда Италия футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатди.

Ушбу тоифадаги лицензиялар билан мутахассислар ёшлар ва аёллар жамоаларига устозлик қилишлари, шунингдек, А ва B Сериялардан қуйи лигаларда бош мураббий сифатида ишлашлари мумкин.

Италиянинг биринчи ва иккинчи даражали чемпионатлари вакилларини бошқаришлари учун улар қўшимча тайёргарликдан ўтишлари ва яна бир лицензия олишлари талаб этилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз