Узбек O'zbek
Кассано итальян футболининг барча замонлардаги энг яхши футболчисини айтди
Жума, 28 Сентябр
7004

Кеча, 27 сентябрь куни итальян футболи афсонаси Франческо Тотти 42 ёшга тўлди. 25 мавсум давомида «Рома» шарафини ҳимоя қилган футболчи 42 ёшни қаршилаган куни Колизейда ўзининг «Un Capitano» («Сардор») номли автобиографик китоби тақдимотини ўтказди.

Тақдимотга кўплаб меҳмонлар қаторида «Рома»нинг собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано ҳам таклиф этилган. У собиқ жамоадошини туғилган куни билан табриклар экан, ушбу афсонавий футболчининг ўзига қандай таъсир кўрсатгани ҳақида айтиб ўтди.

«Мен Франческо билан ўйнаш учун «Ювентус» сафида тўп суришга рози бўлмаганман. Тотти – итальян футболида барча замонларнинг энг яхши ўйинчиси. У тарихни яратди. Франческо бошқа клубга ўтиб, иккита «Олтин тўп»ни ютиши мумкин эди, аммо ўз яқинлари ва жамоасига содиқ бўлиб қолди.

Мен Римга келганимда унинг оиласи амалда мени оталиққа олган эди.Фиорелла менга учинчи ўғлидек муносабатда бўлди», - дея таъкидлаб ўтган Кассано.

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз