Дунёнинг энг кекса ҳаками вафот этди
Sept. 28, 2018, 11:16 p.m. 3902

Буюк Британиянинг ва катта эҳтимол билан дунёнинг энг кекса ҳаками Уильям «Ҳарри» Ҳарди вафот этди.

Ҳарди илк маротаба 1959 йили ҳакамлик қила бошлади ва фаолиятини 2015/16 мавсумида, 88 ёшида тугатди. Умумий ҳисобда у 3 мингдан ортиқ ўйинни бошқарган.

2013 йили Англия футбол уюшмаси президенти шаҳзода Уильям ҳакамга футболдаги хизматлари учун медалини топширди. Кейинги йили эса у Британия империяси Медалини олди.

Ҳарди 26 сентябрь куни 92 ёшга тўлишига 2 кун қолганида оламдан кўз юмди, деб хабар беради BBC.