Абу Дабида Осиё кубогигагача қолган вақтни кўрсатувчи тескари соат ишга тушди
Sept. 28, 2018, 9:07 a.m. 1163

27 сентябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида Осиё кубоги – 2019 мусобақасига бағишланган семинар ўз ишини бошлагани ҳамда ушбу семинарда Осиё Кубогида иштирок этувчи барча терма жамоаларнинг вакиллари иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

ЎФА вакилларининг маълум қилишича, кеча Абу Даби шаҳридаги Шайх Зайд спорт мажмуасида Осиё кубоги бошланишига 100 кун қолганлиги муносабати билан тескари ҳисобни кўрсатувчи, яъни мусобақа бошланишига қанча вақт қолганини билдириб турувчи тескари соат ишга туширилди. 

Тадбирда Осиё Футбол Конфедерацияси Бош котиби Дато Виндсор Жон, БАА футбол ассоциацияси вакиллари, ташкилий қўмита раиси ва аъзолари ҳамда барча иштирокчи терма жамоаларнинг вакиллари иштирок этишди.

Қитъа футболининг энг нуфузли турнири 2019 йил 5 январида старт олиб, 1 февраль куни бўладиган финал баҳси билан якунига етади. БАА-2019`дан бошлаб Осиё кубоги иштирокчилари сони 16 тадан 24 тага оширилган. Бош соврин – кубок ҳам янгиланган, турнирда янги Molten тўпларидан фойдаланилади.

Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоалари билан бирга «F» гуруҳидан ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, кеча ушбу мусобақада VAR тизимидан фойдаланилиши маълум бўлганди.