Погба қимматбаҳо нарсасини йўқотди - топганларга мукофот бор
Sept. 27, 2018, 9:15 p.m. 9376

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба машғулот пайтида сирғасини йўқотиб қўйган. Қиймати бир неча минг фунт турадиган тақинчоқни топган одам молиявий мукофотланади, деб хабар беради The Sun.

«Сўнгги пайтларда Полнинг «Манчестер Юнайтед»даги ишлари юришмаяпти. Футболчи мураббий билан зиддиятга борди, сардорлик боғичидан айрилди, клубдаги келажагидан хавотирда. Бундан ташқари, қиймати минглаб фунт турадиган сирғасини йўқотди. Уни топган одам мукофотланиши ҳақида ходимларни огоҳлантирди», – деб клубдаги манбаси сўзларини келтирмоқда The Sun.