ОЧЛ ярим финал ўйинларидан бирини ўзбекистон ҳакамлар бошқаради
Sept. 25, 2018, 12:38 p.m. 1383

Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро мусобақаларни бошқариш учун таклифлар олишмоқда.

ЎФАнинг маълум қилишича, Осиё Чемпионлар лигасининг 23 октябрь куни бўлиб ўтадиган ярим финал баҳси – “Персиполис” (Эрон) – “Ал Саад” (Қатар) жамоалари ўртасидаги учрашувни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

Коваленкога қанотларда Ҳуснитдин Шодмонов ҳамда Тимур Гайнуллинлар кўмаклашишса, Ильгиз Танташев ҳамда Азиз Асимовлар қўшимча ёрдамчилар этиб белгиланган. Руслан Серазитдинов заҳира ҳаками вазифасини бажаради.

Ушбу учрашув ғолиби “Кашима Антлерс” (Япония) – “Сувон Самсунг” (Ж.Корея) ўйинида қўли баланд келган жамоа билан финалда тўқнаш келади.