Узбек O'zbek
Месси октябрда ҳам терма жамоага чақирилмайди
Сешанба, 25 Сентябр
2172

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўтказадиган ўртоқлик учрашувларига чақирилмайди. Бу хабарни Аргентина терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Лионель Скалони Fox Sports нашрига тасдиқлаган.

«Месси билан гаплашиб олдим. Биз уни ҳамон терма жамоага чақирмай туриш, қайдномага киритмаслик маъқулроқ, деган фикрдамиз», - деб айтган Скалони.

Аргентина терма жамоаси 11 октябрь куни Ироқ, 16 октябрда Бразилия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши кўзда тутилган.

Аввалроқ Месси ЖЧ-2018дан кейин халқаро фаолиятида танаффус олишга қарор қилгани, шу боис 2019 йилга қадар терма жамоа сафида кўринмаслиги ҳақида хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018да қийинчилик билан гуруҳдан чиққан, нимчорак финалда бўлажак чемпион Франция термасига 3:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Аргентиналиклар сардори мусобақада 1+2 маҳсулдорлик кўрсаткичини қайд этган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз