Винисиус Жуниор илк марта «Реал» қайдномасига киритилди
Sept. 22, 2018, 4:51 p.m. 4610

«Реал» Испания Ла Лигасининг 5-туридан ўрин олган «Эспаньол»га қарши ўйинида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тақдим этди.

Қайдномага 20 футболчи киритилган. «Реал»» расмий твиттерида қайд этилишича, ҳужумчи Винисиус Жуниор мавсумда илк маротаба клуб қайдномасига киритилган (28-рақамда).

«Кастилья» таркибида ҳам майдонга тушаётган 18 ёшли футболчи 3 ўйинда 3 та гол киритишга муваффақ бўлди. Мавсум олдидан у асосий жамоа билан машғулотларда иштирок этиши, аммо «Кастилья» сафида сегунда ўйинларида майдонга тушиши маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус шу йилнинг июлида «Фламенго»дан 46 млн еврога харид қилинган эди.

«Реал» - «Эспаньол» баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 20:45 да бошланиши белгиланган.