РПЛ. «Анжи» ғалаба қозонди, Достонбек Ҳамдамов бир бўлим ўйнади
Sept. 22, 2018, 5:58 p.m. 1548

Россия Премьер-Лигаси 8-туридан ўрин олган бир ўйин якунланди.  

«Динамо» ўз майдонида «Анжи»ни қабул қилди ва кутилмаганда яққол аутсайдерга ютқазиб қўйди. Ягона гол 49-дақиқада Понсе томонидан урилди.

Ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов «Анжи» таркибида 2-бўлим бошида майдонга тушди.

Бу натижадан сўнг, «Динамо» 10 очко билан 8-ўринда қолди, «Анжи» эса 6 очко билан 14-ўринга чиқиб олди.

РПЛ, 8-тур
Динамо – Анжи 0:1 (0:0, 0:1)

22 сентябрь, «Арена Химки» 
Гол: 0:1 – 49 Понсе. 
Динамо – Шунин, Риков, Рауш, Хольмен, Шуньич, Жоаозиньо, Тетте, Мигел Кардозу, Соу (Марков, 53), Луценко, Панченко (Черних, 63).
Анжи – Дюпин, Чансельор, Белоруков, Новосельцев, Чайковский (ХАМДАМОВ, 48), Савичев, Кулик, Гиголаев, Рабиу (Ондуа, 89), Понсе, Долгов (Удалий, 70).
Огоҳлантиришлар: Чайковский (15), Новосельцев (59), Дюпин (88).