Роналдунинг «Валенсия»га қарши ўйиндаги воқеага муносабати маълум бўлди
Sept. 22, 2018, 10:42 a.m. 24364

«Ювентус» ҳимоячиси Алекс Сандро жамоадоши Криштиану Роналдунинг Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «Валенсия»га қарши ўйинда олган қизил картага муносабати ҳақида гапирди.

«Роналду катта тажрибага эга футболчи, шу туфайли, чоршанба куни юз берган воқеанинг ўтмишда қолганини тушуниб турибди.

Криштиану келажакка боқяпти. Унинг иштиёқи кучли ва жамоага ёрдам беришга тайёр», - деб бразилиялик сўзларини келтирмоқда Goal.

Эслатиб ўтамиз, Роналду «Валенсия» ҳимоячиси Жейсон Мурильонинг сочидан тортган ва бош ҳакам томонидан майдондан четлатилганди.