Перес Роналдунинг «Ювентус»га трансфери сирларини очди
Sept. 22, 2018, 12:51 a.m. 31906

«Реал» президенти Флорентино Перес ҳужумчи Криштиану Роналдунинг «Ювентус»га шов-шувли трансфери бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилди. 

Португалиялик ёзда 112 миллион евро эвазига Турин клубига ўтган эди.

«Роналду шахсий сабабларга кўра, клубни тарк этишни истади ва биз уни «Ювентус»га сотдик. Чунки бошқа ҳеч ким катта маблағ таклиф қилмади.

Ҳа, унинг шартномасидаги товон пули 1 миллиард евро эди. Аммо биз бу клаусулани бошқа клубларни чўчитиш учун ўрнатганмиз. Кимдир бу пулни тўлашига ишонмаймиз» - деб Перес сўзларини келтирмоқда A Bola.