Месси имижини ўзгартирди (фото)
Sept. 22, 2018, 8:20 a.m. 16171

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси имижини ўзгартирди. У охирги 2 йил мобайнидаги соқолидан воз кечган.

Клуб расмий твиттери сурат чоп этиб, унга «янги қиёфа» дея изоҳ қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи ўз интерьюларидан бирида клубдаги жамоадошлари соқолини унинг талисмани деб ҳисоблаб, уни қириб ташлашига қўйишмаётганини айтган эди.