«Ливерпуль» Милнер билан шартномани узайтирмоқчи эмас
Sept. 22, 2018, 5:19 p.m. 2394

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Жеймс Милнер келгуси ёзда жамоани тарк этиши мумкин, деб хабар тарқатди Sky Sports.

32 ёшли англияликнинг мерсисайдликлар билан шартномаси шу мавсум якунида ниҳоясига етади. Маълум қилинишича, «қизиллар» раҳбарияти Милнер билан шартномани узайтирмоқчи эмас, бунга унинг ёши сабаб экани айтилмоқда.

Жеймсга энг асосий даъвогар ҳозирча «Лидс» клуби бўлиб турибди.

Милнер 2015 йилдан буён «Ливерпуль» аъзоси ҳисобланади. У жорий мавсумда клубнинг 6 ўйинида майдонга тушиб, 2+2 маҳсулдорлик кўрсаткичини қайд этди.