Аллегри: «Ювентус» Роналдуга боғланиб қолган эмас»
Sept. 22, 2018, 5:34 p.m. 4101

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Сериянинг 5-тури доирасидаги «Фрозиноне» клуби билан ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида жамоасининг бир ўйинчига боғланиб қолмаганини таъкидлаб ўтди.

«Роналду «Ювентус»га кўп нарса берди, буни унинг ўйинларидан ҳам кўриб олиш мумкин. Бироқ жамоа унга боғланиб қолган эмас.

Криштианудан анча юқори натижаларни кутишмоқда, устига-устак унинг ўзи ҳам ўзига нисбатан жуда талабчан. Ваҳоланки, у ҳеч нарсани исботлаши шарт эмас. У, шунчаки, майдонга тушиб ўйнаши, ўйинидан завқ олиши ва голлар уриши лозим, холос. Чоршанба куни аллақачон ортда қолиб бўлган», - деб айтган Аллегри.

«Дибала эртага майдонга тушишини тасдиқлашим мумкин. У – муҳим ўйинчи, кўп голлар уриши мумкин. Марказий ҳужумчи сифатида ҳам тўп сура олади. Шунга қарамай, унинг позициясига бир қанча ўзгаришлар киритишим эҳтимолдан холи эмас», - дея қўшимча қилган «Юве» устози.

«Фрозиноне» - «Ювентус» учрашуви эртага, 23 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланиши кўзда тутилган.