Алекс Фергюсон инсультдан сўнг илк маротаба «МЮ» ўйинига боради
Sept. 22, 2018, 5:40 p.m. 1580

«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон «Олд Траффорд»даги АПЛ 6-туридан ўрин олган «Вулверҳэмптон»га қарши ўйинга боради.

«Олд Траффорд»га хуш келибсиз, сэр Алекс», – деб ёзди «МЮ» твиттери шу воқеага бағишлаб.

Май ойида 76 ёшли Фергюсон инсульт оқибатида шифохонага тушган ва жарроҳлик амалиётидан муваффақиятли ўтган эди.