Пеле соғлиғи билан боғлиқ сирни ошкор қилди
Sept. 21, 2018, 9:50 p.m. 4879

«Сантос» клуби ва Бразилия терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Пеле кўриш қобилияти билан боғлиқ муаммоси бўлганини тан олди.

77 ёшли футболчи фаолияти давомида 1366та ўйинда майдонга тушиб, 1283та гол урган.

«Фаолиятим давомида кўриш қобилиятимнинг пастлигидан азият чекканман, кўзим ожиз бўлган. Агар яхши кўра олганимда балки кўпроқ гол урган бўлармидим?!» – деб ёзди Пеле инстаграмда.