Колумбияда машҳур футболчига беўхшов ҳайкал ўрнатилди
Sept. 21, 2018, 11:33 p.m. 5728

«Монако» клуби ва Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Радамель Фалькаонинг қадрдон қишлоғи Санта-Мартеда унга атаб ҳайкал ўрнатилди.

6 метрли ёдгорликда Фалькао голни нишонлашдаги севимли услуби - бармоқлари билан осмонни кўрсатган ҳолда тасвирланган. Қизиғи шундаки, 10 миллион песо (3 325 доллар) сарфлаб, ишланган ҳайкал 32 ёшли футболчига умуман ўхшамайди.

Аввалроқ, Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва Аргентина терма жамоаси афсонаси Диего Марадонага атаб беўхшов ҳайкаллар ўрнатилган эди.