Горецка: «Шальке»нинг баъзи футболчилари мендан норози»
Sept. 21, 2018, 12:42 p.m. 1341

«Бавария» яримҳимоячиси Леон Горецка Германия чемпионати 4-туридан ўрин олган «Шальке»га қарши ўйиндан олдин, ўз фикрларини айтди.

23 ёшли футболчи бу йил ёзда «Шальке»ни эркин агент сифатида тарк этиб, «Бавария»га ўтиб кетган эди.

«Гельзенкирхенга қайтишни ва собиқ жамоадошларим билан учрашишни интизорлик билан кутяпман. Клубдагилар иккига ажралиб қолишди: бир қисми менга омад тилаган бўлса, иккинчиси мендан норози бўлди. Шанба куни ҳам шундай бўлади. 

«Бавария»да ўзимни яхши ҳис қиляпман, бу ерда жамоадошларим билан муносабатим яхши. Натижада, иштиёқим ҳам баланд» - деб Горецка сўзларини келтирмоқда Kicker.