«Цюрих» футболчиси голни нишонлаш чоғида ўрага тушиб кетди
Sept. 21, 2018, 12:46 p.m. 6587

«Цюрих» ҳимоячиси Бенжамин Кололли Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган АЕК (1:0) клубига қарши ўйинда, голни нишонлайман деб, ўрага тушиб кетди.

Футболчи бетон тўсиқдан сакраб ўтди ва бирдан йўқолиб қолди. У майдонни трибунадан ажратиб турувчи ўра борлигини билмаган эди. Шундай бўлса-да, Кололли ҳеч қандай жароҳат олмади ва ўйинни давом эттирди.