Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати саралаш баҳслари ўтказилади
Sept. 20, 2018, 9:28 p.m. 607

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида 2019 йилда ОФК U20 футзал чемпионатининг саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

Унинг натижаларига кўра, саралаш босқичининг Ўзбекистон футзал терма жамоаси иштирок этувчи Марказий минтақа ўйинлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган бўлди. 

Марказий минтақадан Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистон терма жамоалари жой олишган эди. Қуръа натижаларига кўра, икки гуруҳга бўлинган Марказий минтақа жамоалари қуйидагича жойлашишди:

А гуруҳи: Эрон, Афғонистон, Туркманистон.
Б гуруҳи: Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон.

Ўйинлар 1-4 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Қуйида ўйинларнинг вақтлари билан танишишингиз мумкин:
 
1 декабрь
Қирғизистон – Ўзбекистон
Туркманистон – Эрон
 
2 декабрь 
Тожикистон – Қирғизистон
Афғонистон – Туркманистон
 
3 декабрь 
Ўзбекистон – Тожикистон
Эрон – Афғонистон
 
4 декабрь 
Учинчи йўлланма учун баҳс