«ПСЖ» ҳужумчилари учлиги худбинликда айбланди
Sept. 20, 2018, 10:08 p.m. 6162

Ўтмишнинг машҳур ҳужумчиларидан бири Жан-Пьер Папен «ПСЖ» клубининг ҳужумкор учлиги Мбаппе, Неймар ва Каванини танқид қилди.

Унинг фикрига кўра, муҳим вазиятларда уларнинг ҳар бири жамоанинг эмас, балки ўз манфаатлари учун ҳаракат қилмоқда.

«Мен учун улар қаҳрамон эмас, балки худбинлардир. Баъзан майдондаги ўрнинг ва вазифангга қарамай, жамоа манфаати учун тўп тепиш лозим бўлади. Афсуски, «ПСЖ» ҳужумчилари фақат ўзини ўйламоқда.

Францияда ўйнаётган юлдузлар билан хориждагилар ўртасида фарқ бор. Бу ерда уларни бошқариб бўлмай қоляпти», - деб Папен сўзларини келтирмоқда Goal.