Узбек O'zbek
Ироқ Аргентина билан ўртоқлик ўйини ўтказадиган бўлди
Сешанба, 18 Сентябр
2093

Ироқ терма жамоаси кейинги икки ўртоқлик учрашуви учун рақибларини аниқлаб олди.

Мамлакат футбол ассоциациясидан маълум қилишларича, ироқликлар Аргентина ва Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишга келишиб олишган. Учрашувлар санаси ҳали аниқ белгиланганича йўқ.

Ироқ термаси Осиё қитъаси чемпионлигини қўлга киритган 7 жамоадан бири саналади. Жамоа 2007 йилги Осиё кубоги финалида Саудия Арабистонини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ғолиб чиққан. Бундан ташқари, 1982 йилги Осиё ўйинлари футбол мусобақасидаги чемпионлик ва 1986 йилда Жаҳон чемпионатидаги иштирок Ироқ термасининг энг асосий ютуқлари саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз