Узбек O'zbek
«Навбаҳор» мухлисларининг тартибсизлиги туфайли қаттиқ жазоланди
Сешанба, 18 Сентябр
6246

Суперлига 23-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Пахтакор» баҳси давомида маҳаллий мухлислар Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳини бир неча бор ҳақорат қилишган эди.

Шунингдек, иккинчи бўлимда мухлислар ўтирган секторлардан оммавий равишда майдонга турли буюмлар, сув идишлари улоқтирилди.

Қайд этиш жоизки, «Навбаҳор» клуби бунгача «Бунёдкор», «Локомотив» ва «Нефтчи» жамоаларига қарши кечган сафар ўйинларида мухлисларининг салбий ҳулқи учун огоҳлантирилган эди. Бироқ, клуб раҳбарияти мухлислар билан ижобий иш олиб бормагани 23-тур ўйинида яққол билинди.

Шуни инобатга олиб, Мусобақалар регламентининг «Клублар, клублар раҳбарлари ва футболчилар мажбуриятлари» бўлимининг 8.3 бандини, қолаверса, «Интизомий ва жарималар кодекси» 1-бўлим 5.9 бандини қўпол равишда бузгани учун, аввалги огоҳлантиришлар инобатга олинган ҳолда «Навбаҳор» клуби 25 000 000 сўм миқдорида жаримага тортилди. 

Агар ушбу ҳолат яна бир бор такрорланса, «Навбаҳор» клуби уй ўйинларини мухлисларсиз – бўш стадионда ўтказади, деб хабар беради ПФЛ сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз