Узбек O'zbek
«Миллий» стадионига янги директор тайинланди
Душанба, 17 Сентябр
4688

Тошкентдаги «Миллий» стадионига янги раҳбар тайинланди.

ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, стадион бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси раҳбари лавозимига Козим Ўринбойхўжаев тайинланган.

Маълумот ўрнида, Козим Ўринбойхўжаев 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У Ўзбекистон миллий университетининг Ижтимоий-сиёсий фанлар ва Иқтисодиёт факультетларини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, қурилганидан буён «Бунёдкор» номи билан атаб келинган стадион июнь ойи бошида ЎФА ижроқўми қарори билан ҳозирги номини олган эди. Унда Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларининг уй ўйинларини ўтказиш белгилаб қўйилган. «Миллий» стадион, шунингдек, Ўзбекистон кубогининг юқори даражадаги ўйинларига, халқаро даражадаги футбол баҳсларига ҳам мезбонлик қилади. У мамлакатнинг бош аренасига айлантирилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз