Узбек O'zbek
«Бавария» Сон Ҳён Минга қизиқмоқда
Душанба, 17 Сентябр
2892

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин Германия Бундеслигасига қайтиши мумкин. У Лондон клуби сафига ўтгунга қадар 2010-2016 йиллар давомида «Ҳамбург» ва «Байер» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Calciomercato хабарига кўра, кореялик футболчининг хизматларига Германия чемпиони «Бавария»дан қизиқиш бўлмоқда. Немис жамоаси Сонни яқин йиллар ичида фаолиятига якун ясайдиган футболчилар Франк Рибери (35 ёш) ва Арьен Роббенга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сон Ҳён Мин Жанубий Корея олимпия терма жамоаси билан Осиё ўйинларида иштирок этгани сабаб АПЛ стартини ўтказиб юборди. Аввалроқ у мавсум бошида 26 кун ичида 8 та ўйинда майдонга тушгани маълум қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз