Месси учун янги таклиф пайдо бўлди
Sept. 16, 2018, 1:51 p.m. 27003

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дэвид Бекҳэм ўзининг «Интер» (Майами) клубига «Барселона» форварди Лионель Мессини таклиф этмоқчи.

Бекҳэм жамоаси 2020 йили МЛС чемпионатида иштирокини бошлайди ва у аргентиналик ҳужумчини биринчи мавсумдаёқ жамоасида ўйнатишни истамоқда.

Айни вақтда 31 ёшда бўлган Мессининг каталонлар жамоаси билан амалдаги шартномаси 2020/21 йилги мавсум охирига қадар тузилган.

2020 йил ёзида футболчи 33 ёшда бўлади, Бекҳэм бундай таклифга кўк-анорранглилар жамоаси ҳам рози бўлишига ишонч билдирмоқда.