«Ўзил «Арсенал» билан бахтли». Эмери миш-мишларни рад этди
Sept. 14, 2018, 10:58 a.m. 1554

«Арсенал» бош мураббийи Унаи Эмери жамоа яримҳимоячиси Месут Ўзил билан ўртасида зиддият сақланиб қолаётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

«Ўзил билан муносабатларим жуда яхши. Мен касбим талаби билан ўзидаги энг яхши хусусиятларни жамоага бера олиши учун унинг ривожланишига туртки бериб тураман. Унинг ишлари жойида, ўзини бахтли деб ҳисоблайди.

Ўзил, «Арсенал»нинг бошқа ўйинчилари каби, яхшироқ меҳнат қилиб, ўсишга эришишга ҳаракат қиляпти», - деган Эмерининг сўзларини нашр қилган Sky Sports.

АПЛнинг жорий мавсумида Ўзил учта ўйинда майдонга тушди (учаласи ҳам асосий таркибда).

Эслатиб ўтамиз, Премьер-лиганинг дастлабки тўрт туридан сўнг «Арсенал» 6 очко билан жадвалнинг 9-ўрнини банд этиб турибди. «Тўпчилар» кейинги турни 15 сентябрь куни, эртага «Ньюкасл»га қарши сафарда ўтказади.