Суперлига. «Локомотив» Бекободда қийин ғалабани қўлга киритди
Sept. 14, 2018, 7:56 p.m. 2338

Суперлигада 2-босқич ўйинлари бошланди. Бугун медаллар учун курашадиган жамоалар баҳсларга киришдилар.

«Металлург» Бекободда «Локомотив»ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида ютқазди. Ягона гол 32-дақиқада Икром Алибоев томонидан урилди.

Бу натижадан сўнг, «Локомотив» 21 очко билан вақтинча бўлса-да 1-ўринга чиқиб олди. «Металлург» 9 очко билан 5-ўринда қолди.

Суперлига, 23-тур
14 сентябрь, Бекобод
Металлург (Бекобод) – Локомотив (Тошкент) - 0:1
Гол: Икром Алибоев (31)