Пирло: «Погбанинг «Ювентус»га қайтишидан ажабланмайман»
Sept. 14, 2018, 4:59 p.m. 1528

«Ювентус»нинг собиқ аъзоси Андреа Пирло «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Пог Погбанинг Туринга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Бонуччининг қайтиши мени ҳайрон қолдирди, сабаби у «Милан»да бир мавсум ўйнагач, энди ортга қайтмайди, деб ўйлагандим. Аммо «Ювентус» энг яхши ўйинчиларга эга бўлишни истайди, Леонардо эса ўз позициясида энг кучлиларидан.

Погбанинг қайтишидан ажабланмаган бўлардим, чунки «Юве» энг яхшиларни изламоқда. Агар кимдир кетса, бу унинг ҳеч қачон ортга қайтмаслигини англатмайди», - деган Пирлодан иқтибос келтирди Tuttosport.

Аввалроқ Пол манкунианликлар сафини тарк этмоқчи экани, аммо бош мураббий Жозе Моуриньонинг истеъфоси эҳтимоли уни клубида ушлаб тургани хабар қилинган эди. Миш-мишларга қараганда, Погба Зинедин Зиданнинг «қизил иблислар» бошқарувига келишини кутмоқда.