Мбаппе ЕЧЛ финалида Роналдуга қарши майдонга тушиш истагида
Sept. 14, 2018, 2:54 p.m. 4056

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЕЧЛ финалида қайси жамоага қарши тўп суришни исташи ҳақида айтиб ўтди. Унинг интервьюси La Gazzetta dello Sport`да чоп этилган.

«Гуруҳимиз мураккаб, аммо Чемпионлар лигасининг ўзи ҳам осон мусобақа эмас, боиси бу – Европанинг топ клублари қўлга киритишни энг кўп истайдиган мусобақа.

«Наполи» билан тўқнашувлар ҳам қийин бўлади. Анчелотти жамоаси аниқ фалсафага асосан яхши ўйин кўрсатади. Бу жамоа қойилмақом мухлисларга ҳам эга.

Криштиану Роналду «Ювентус»да? Ҳаммасидан ҳам кўра у итальян футболини биринчи даражага олиб чиқди. А Серия доимо кучли лига бўлиб келган, бироқ охирги вақтларда у аввалги нуфузини йўқотиб қўйган эди. Роналду келиши билан энди одамлар яна бу чемпионатни катта қизиқиш билан кузата бошлашади», - деди Мбаппе.

Ҳужумчидан Чемпионлар лигаси финалида «Ювентус»га тўқнаш келиши эҳтимолига қандай қараши ҳақида ҳам сўрашди.

«ЕЧЛ финалида «ПСЖ» - «Ювентус» қарама-қаршилиги? Мен ҳозироқ рози бўлган бўлардим», - дейди Килиан.