«Манчестер Юнайтед» Моуриньо илтимосини бажара олмаган
Sept. 14, 2018, 8:21 p.m. 6511

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзда ҳимоячи Леонардо Бонуччини қўлга киритмоқчи бўлган, деб хабар беради The Sun.

Бироқ, клуб раҳбариятига футболчининг ёшига мос бўлмаган 50 миллион еврога тенг катта трансфер нархи ёқмаган. У пайтда «Милан» футболчиси бўлган Бонуччи якунда «Ювентус»га ўтиб кетган. 

31 ёшли футболчи ўтган мавсумда «Милан» таркибида 51та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган эди.