«Кечирасиз, у сотилмайди»
Sept. 14, 2018, 12:27 p.m. 7144

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола яримҳимоячи Кевин Де Брюйне трансфери масаласида таклифлар кўриб чиқилмаслигини маълум қилди.

«Кевин – жуда динамик салоҳиятга эга ўйинчи. Марсело Бьелса: «У менинг севимли ўйинчим» деган эди. У ҳаммасини ўзи бажаради.

Де Брюйненинг трансфер қиймати 250 миллион евро туради. Кечирасиз, у сотилмайди», - деган Гвардиола Universo Valdano дастурида.

АПЛнинг ўтган мавсумида 27 ёшли футболчи 37 ўйинда майдонга тушиб, 8+17 маҳсулдорлик кўрсаткичини қайд этган эди. У «Сити» сафида АПЛ чемпиони бўлгач, ЖЧ-2018да Бельгия терма жамоаси таркибида бронза медалига сазовор бўлди.