Итальян энциклопедиясига сарризм атамаси киритилди
Sept. 14, 2018, 2:14 p.m. 2813

Италиянинг илм-фан, адабиёт ва санъат энциклопедиясига «Челси» бош мураббийи Маурицио Саррига аталган «сарризм» (итал. Sarrismo) неологизми киритилди. Бу атама футболдаги муайян ўйин услубини англатади.

Энциклопедияда доимий прессинг, ўткир ҳужумларга қўшилувчи ҳимоячилар, тотал тўп назорати, тўпга бир тегишда ва жуда кўп пас узатишлар билан ўйнаш сарризмнинг асосий хусусиятлари сифатида келтириб ўтилган.

Ушбу атама илк марта мураббий «Наполи» устози этиб тайинланганида пайдо бўлган эди.

Франциянинг обрўли L’Equipe нашри сарризмни «вертикал тики-така» деб номлаган. Инглиз матбуотида эса Мауриционинг услуби «саррибол» номини олган.