Испания ғазнаси Модричдан қўшимча пул талаб қилмоқда
Sept. 14, 2018, 5:54 p.m. 2414

Испания ғазнаси «Реал» яримҳимоячиси Лука Модрични қўшимча равишда 1,2 миллион евро миқдорида жаримага тортишни талаб қилмоқда.

El Mundo хабарига кўра, ғазначилик хорватиялик футболчини 2012 йил учун солиқ тўламаганликда айблаяпти. 

Модрич бу айбловдан норози ва апелляция берган. Футболчи 2012 йил 31 августдан бошлаб Испания ғазнасига солиқ тўлашни бошлаган. Айнан шу куни у «Тоттенҳэм»ни тарк этиб, «Реал»га ўтган эди.

Аввалроқ, Модрич 2013-2014 йилларда солиқларни тўлашдан бош тортгани учун 2,1 миллион евро миқдорида жарима тўлаган эди.