«Интер» икки ҳужумчини нишонга олди
Sept. 14, 2018, 12:12 p.m. 2921

«Интер» клуби ўз ҳужум чизиғини «Манчестер Юнайтед»дан Антони Марсьяль ёки «ПСВ»дан Ирвинг Лосанони харид қилиш ҳисобига кучайтириш ниятида, деб хабар тарқатди CalcioMercato.

Марсьяль «қизил иблислар» бошқарувига Жозе Моуриньо келганидан сўнг асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб бормоқда. Ўтган мавсумда 22 ёшли француз АПЛнинг 30 учрашувида майдонга тушган бўлса, шундан 12 тасида захирадан ўйинга қўшилди. Премьер-лигада ўтган мавсум 9 та гол ва 5 та самарали пасга муаллиф бўлган футболчи бу мавсум ҳозирча фақат бир ўйинда иштирок этди.

Қайд этиш жоиз, Марсьялнинг «МЮ» билан шартномаси 2019 йил ёзида якунига етади. 

Ирвинг Лосано Нидерландия чемпионатининг жорий мавсумида 4 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол киритди. Кеча унга нисбатан «Барселона» жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.