Гвардиола Испания матбуотини танқид қилди
Sept. 14, 2018, 6:45 p.m. 2522

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Испания матбуотини танқид қилди. 

Унинг фикрига кўра, испаниялик журналистлар фақат қаттиқ танқид қилишни биладилар. 

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола Испанияда «Барселона» бош мураббийи бўлиб ишлаган эди. 

«Барса»да ўтказган давримдан сўнг, кўп нарсаларга чидашни ўргандим. Испания матбуоти фақат салбий нарсаларни ёзади. Бунақа қаттиқлик ва ғазабни бошқа жойда учратмайсиз. Тўғри, Германия ва Англияда ҳам танқид қилишади, лекин бу даража эмас. Испанияда журналистлар оғриқли нуқтангни топиб, шунга босим қиладилар. Улар бу нарсанинг устаси бўлиб кетишган», - деб Пеп сўзларини келтирмоқда Movistar Plus.