«Атлетико»нинг етакчи яримҳимоячиси ҳам «Барселона» таклифига рад жавобини берди
Sept. 14, 2018, 1:45 p.m. 3079

«Атлетико» яримҳимоячиси Сауль Ньигес «Барселона»нинг трансфер таклифига рад жавобини берган. Бу ҳақда Mundo Deportivo маълум қилмоқда.

Манбада айтилишича, «Атлетико» ва «Барселона» клублари 2013 йили Давид Вилья трансфери вақтида Сауль борасида ҳам оғзаки келишиб олишган, унга кўра Ньигесни сотиб олиш бўйича биринчи навбатдаги имтиёз «Барса»га тақдим этилиши белгиланган. Яқинда Каталония клуби айнан шу келишувни эслатган ҳолда уни ўз сафига чорлаган, бироқ 23 ёшли футболчи бунга кўнмаган.

Эслатиб ўтамиз, кўк-анорранг либосни кийиш таклифига шу ёзда «Атлетико»нинг бошқа бир вакили – Антуан Гризманн ҳам инкор жавобни берган эди. 

Саульнинг шартномасида унинг трансфер қиймати 150 миллион евро деб кўрсатилган. Ушбу битим 2026 йилгача мўлжалланган. Ла Лиганинг жорий мавсумида хавбек 4 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.