«Атлетико» ёзда Эрнандес учун 80 млн. евро тўламоқчи бўлган инглиз клуби таклифига кўнмаган
Sept. 14, 2018, 11:06 a.m. 1559

«Манчестер Юнайтед» ёзда «Атлетико» ҳимоячиси Лукас Эрнандесни сотиб олишга уринган эди, деб маълум қилди Marca.

Нашрда ёзилишича, инглиз клуби шу мақсадда 80 миллион евролик таклиф билан чиққан, аммо рад жавобини олган.

Эрнандес – «Атлетико»нинг ўз тарбияланувчиларидан бири. 22 ёшли футболчи Мадрид клубининг асосий жамоасида 2014 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Испания чемпионатининг ўтган мавсумида Лукас 27 ўйинда майдонга тушган бўлиб, шулардан 24 тасини асосий таркибда бошлаган, статистик жиҳатдан эса фақат битта самарали тўп узатиш билан чекланган.

Лукас Эрнандес Россияда ўтган Жаҳон чемпионатида Франция термаси билан ғолиб чиққан.