Қарши шаҳри Ўзбекистон терма жамоаси ўйинига мезбонлик қилиши мумкин
Sept. 14, 2018, 7:15 p.m. 5543

13 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси КХДР билан Тошкентда ўртоқлик ўйинини ўтказиши режалаштирилган.

Championat.asia хабарига кўра, бу беллашув Қарши шаҳрига кўчирилиши мумкин. 

ЎФА терма жамоанинг Тошкентдаги ўйинларига жуда кам мухлис кираётгани сабабли, баъзи ўйинларни бошқа вилоятларда ўтказиб кўрмоқчи.

Айни пайтда, КХДР вакиллари билан бу борада музокара ўтказилмоқда. У ижобий якун топса, қашқадарёликлар терма жамоа ўйинига гувоҳ бўлишади.