Зидан «МЮ»га тайинланса, қайси футболчини олиб келмоқчилигини айтди
Sept. 13, 2018, 11:47 p.m. 23481

«Реал» клубининг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан «Манчестер Юнайтед»ни бошқариши мумкин. 

Le10Sport хабарига кўра, 46 ёшли франциялик мутахассис «қизил иблислар» раҳбариятига ўз режаларини баён қилган. Агар у бош мураббий қилиб тайинланса, «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн трансферини амалга оширмоқчи.
 
Зиданнинг талабини бажариш учун манкунианликлар 200 миллион евро сарф қилишига тўғри келади. Айнан шу қиймат Гризманнинг «Атлетико» билан имзолаган шартномасида кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн «Атлетико» таркибида 2014 йилдан бери ўйнамоқда. У мадридликлар таркибида Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубогида ғолиб чиққан.