Шифокорлар Роналдунинг мукаммал жисмоний ҳолати сирини очишди
Sept. 13, 2018, 8:05 a.m. 18540

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду билан ишлаш тажрибасига эга шифокорлар Хуан Карлос Эрнандес ва Мик Клегг португалиялик футболчининг юқори жисмоний формаси сири нимада, деган саволга жавоб беришди. Ушбу шифокорларнинг бири «Реал»да, иккинчиси «Манчестер Юнайтед»да Роналду билан бирга фаолият олиб борган.

«Роналдунинг муваффақиятини таъминлаган учта асосий сабаб – бу тўғри машғулотлар ўтказиш, тўғри овқатланиш ва тўғри дам олиш», - деган Эрнандеснинг сўзларини келтириб ўтди La Gazzetta dello Sport.

«Роналду – ўз ишининг фидойиси, унинг сири ана шунда. Уни ҳеч ким тўхтатиб қола олмайди», - дея қўшимча қилган Клегг.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду «Реал»даги 9 мавсуми давомида 438 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 450 та гол муаллифи бўлган ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган эди. У «қаймоқранглилар» билан 4 маротаба ЕЧЛ ғолиби бўлган. Жорий мавсумдан А Серияда фаолият бошлаган ҳужумчи ҳозирча «Юве»нинг 4 ўйинида майдонга тушиб, 1 та голли узатма билан чекланмоқда.