Льорис ўзини қийнаган учта энг кучли ҳужумчини айтди
Sept. 12, 2018, 12:06 p.m. 21131

«Тоттенҳэм» клуби ва Франция терма жамоаси дарвозабони Уго Льорис фаолияти давомида қайси ҳужумчиларга қарши ўйнашдан кўпроқ қийналганини айтди.

«Кимнидир алоҳида қайд қилиш қийин. Майли, «Реал» ва «Шальке»да ўйнаган Раулни айтишим мумкин. У тезда дарвозабонга қараб олиб, унинг қаерда турганини англаб, керакли бурчакка аниқ зарба йўллаган. 

Ундан кейин Суарес ва Мессини айтишим мумкин, уларни таърифлашга ҳожат бўлмаса керак. Ўз вақтида «ПСЖ» ҳужумчиси Паулета ҳам мени қийнаган. «Ницца»да ўйнаб юрганимда у билан кўп тўқнаш келганман», — деб Льорис сўзларини келтирмоқда Daily Mail.