45 ёшли Роберто Карлос ўзини бошқа спорт турида синаб кўрмоқчи
Sept. 11, 2018, 9:25 p.m. 5222

Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос мини-футболда фаолият бошлади.

Sport Bible хабарига кўра, 45 ёшли бразилиялик Япониянинг «Кайҳатсу» клубида дебют ўйинини ўтказиб, «Воскуоре Сэндай» дарвозасига 2та гол уришга эришди. Роберто Карлоснинг дастлабки ўйинига 3 мингдан ортиқ томошабин келди.

Маълумот ўрнида, Карлос фаолияти давомида «Интер», «Реал», «Фенербахче», «Коринтианс» ва «Анжи» клубларида ўйнаган. Шундан сўнг «Сивасспор», «Оқҳисор», «Ал-Арабий» ва «Дели Дайнамос» клубларида бош мураббийлик қилган.