Зидан «МЮ»га таклиф этадиган футболчилари рўйхатини тузмоқда
Sept. 9, 2018, 5:14 p.m. 23610

Франциялик мутахассис Зинедин Зидан «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти томонидан Жозе Моуриньога муносиб ўринбосар сифатида кўрилмоқда. The Mirror хабарига кўра, клуб ушбу мураббий билан музокара олиб бормоқда.

Қайд этилишича, Зидан «МЮ»га тайинланса, ушбу жамоага олиб боришни ният қилган футболчилари рўйхатини ҳам тузиб олган. Унинг рўйхатида Тони Крос, Тьягу Алькантара, Хамес Родригес ва Эдинсон Кавани жой олган.

Зидана ўтган мавсум якунида Мадриднинг «Реал» клубидан кетгач, ишсиз қолмоқда. 2016 йил январида мадридликлар клубига тайинланган мураббий ўтган вақт ичида уч марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди ва бир марта Испания чемпионатини ютиб олди.