Узбек O'zbek
Салоҳ Миср терма жамоасининг ЖЧ-2018’дан кейинги илк ўйинида дубл қайд қилди
Якшанба, 09 Сентябр
5615

Африка миллатлари кубоги саралаш босқичи доирасида Миср терма жамоаси 8 сентябрда Нигер терма жамоаси билан учрашди. Учрашув мисрликларнинг 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Бу учрашув Миср терма жамоасининг янги бош мураббийи, мексикалик Хавьер Агирре бошчилигидаги биринчи ўйин бўлди. Агирре Мисрга ЖЧ-2018’дан кейин мураббийлик қила бошлаган. У жаҳон чемпионатидан кейин истеъфога кетказилган аргентиналик мутахассис Эктор Купер ўрнини эгаллаганди. 

Учрашувнинг бош қаҳрамони ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ бўлди. У ўз ҳисобига 2 та гол ва 2 та голли пасни ёзиб қўйди. Салоҳнинг голлари сони кўпроқ бўлиши ҳам мумкин эди, бироқ 26 ёшли футболчи 2 та 11 метрлик жарима тўпини амалга ошира олмади. Шунингдек, Миср таркибида Марван Муҳсин ўз ҳисобига 2 та, Айман Ашраф ва Муҳаммад Ал-Нанни биттадан гол ёзиб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз