Испания тарихда иккинчи марта Англияни «Уэмбли»да енгди. Биринчи ғалабага ҳам 37 йил олдин Маркос Алонсо билан эришилганди
Sept. 9, 2018, 10:23 a.m. 5568

Англия терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида Испанияга қарши кечган уй учрашувида 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Испанлар ўз тарихида «Уэмбли»да иккинчи марта ғалаба қозонди. Испания бу стадиондаги ўйинларда 5 марта ютқазиб, яна икки ўйинда дуранг қайд этганди.

1981 йилда «Уэмбли»да Испаниянинг Англия устидан илк ғалабаси қайд этилганди. Ўшанда ҳам испанлар жамоаси таркибида Маркос Алонсо бор эди.

Ота ва ўғил миллий терма жамоадаги дебютини битта стадионда битта терма жамоага қарши ўтказди, фақат 37 йиллик фарқ билан.

Маркос Алонсонинг отаси Маркос Алонсо «Атлетико» ва «Барселона» клубларида ўйнаган, унинг бобоси Маркос Алонсо эса 8 йил давомида «Реал» шарафини ҳимоя қилган. Уларнинг иккиси ҳам Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилганди.