Суперлигада август ойининг энг чиройли голи муаллифи аниқланди
Sept. 8, 2018, 6:38 p.m. 4090

Август ойида Суперлигада 3та тур бўлиб ўтди. Унда бир қанча футболчилар рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлишди.  

Бу борада ўтказилган сўровнома якунига кўра, «Бухоро» жамоаси аъзоси Санъат Шихов энг кўп очко жамғаришга муваффақ бўлди. «Металлург» дарвозасини қойилмақом тарзда ишғол этган Шиховни 7 нафар мураббий ва сардор 1-ўринга лойиқ кўрди.  Қолаверса, мухлислар ичида ҳам энг кўп овозни Санъат Шихов олди. Шу тариқа, якунда у 41 очко жамғарган ҳолда ойнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди.