Криштиану Роналду «Ювентус»да ўзини қандай тутаётгани маълум бўлди
Sept. 8, 2018, 11:09 a.m. 26189

«Ювентус» ҳимоячиси Андреа Барцальи ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоада ўзини қандай тутаётгани ҳақида гапириб берди.

«Одамлар Роналдуни марслик деб ўйласа керак. Аммо у биз билан ўзини оддий инсондек тутаяпти. Унинг таркибимизда эканидан барчамиз мамнунмиз» - деб Барцальи сўзларини келтирмоқда La Gazzetta Dello Sport.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Роналду «Ювентус»да йилига 31 миллион евро маош олади ва жамоанинг энг кўп даромад олувчи футболчисидир.