Узбек O'zbek
Усмонов бошқа футбол клубини сотиб олиши мумкин
Жума, 07 Сентябр
11944

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Англиянинг яна бир клубига сармоя киритиши мумкин, деб таъкидламоқда Mirror.

64 ёшли тадбиркор «Чарльтон» клубини сотиб олиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда.

Лондонликларнинг ҳозирги эгаси Ролан Дюшателе 2014 йилда клуб акцияларининг назорат пакетини 20 миллион фунтга харид қилган эди. Энди эса шу нархга улардан қутулишга тайёр. Ҳозирча, Дюшателе харидор тополмаяпти. «Чарльтон» эса унга йилига 10 миллион фунт зарар келтирмоқда.

«Чарльтон» 11 йил олдин АПЛни тарк этган эди. Жамоа ҳозирда учинчи дивизионда 6 турдан сўнг, 10-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Усмонов «Арсенал»даги акцияларини клуб хўжайини Стэн Кронкега сотиб юборган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз