Узбек O'zbek
Снейдер Нидерландия терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди
Жума, 07 Сентябр
2251

Перу терма жамоасига қарши ўртоқлик баҳси Уэсли Снейдер учун Нидерландия терма жамоасидаги сўнгги ўйин бўлди.

Қатарнинг «Ал-Ғарафа» клубида тўп тепаётган 34 ёшли футболчи асосий таркибда тушди ва 62-дақиқада алмаштирилди. Ўйин «пуштиранглар»нинг 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан тугади.

Снейдер Нидерландия терма жамоасида 2003 йили дебют қилди. У жами 134та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол урган ва шунча голли узатмани амалга оширган. Терма жамоа билан ЖЧ-2010 кумуш ва ЖЧ-2014 бронза медалларини қўлга киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз